Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази

Зўрайиб борувчи мультифокал лейкоэнцефалопатия алоҳида касаллик бўлиб, уни нимўткир кечувчи лейкоэнцефалитлар (масалан, Шильдер, Ван-Богарт) билан адаштирмаслик керак. «Зўрайиб борувчи мультифокал лейкоэнцефалопатия» ХХ асрнинг 50-йиллари Astrom K.E. томонидан ёзилган. У сурункали лимфолейкоз билан касалланган беморларда тўхтовсиз ривожланиб борувчи лейкоэнцефалопатия ҳолатини кузатган. Клиник ва патоморфологик кечиши бўйича турли лейкоэнцефалитлардан фарқ қилувчи бу ҳолатни Аstrom K.E. янги бир касаллик деб атади. Ўзи ва бошқа олимлар кузатувларига асосланиб «зўрайиб борувчи мультифокал лейкоэнцефалопатия» атамасини таклиф этди. Бу атама 1958-йилдан бошлаб тиббиётда қўллана бошланди.

About The Author

LEAVE YOUR COMMENT

Your email address will not be published. Required fields are marked *